Ўзбекистон | 10:57 / 18.09.2020
3397
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти хорижга 7,1 минг тоннадан зиёд қовунни 2,8 миллион долларга сотди

Бу йил Нидерландия, Молдова, Чехия ва Грузия давлатига биринчи бор қовун экспорт қилинган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 14,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 38,5 минг тонна қовун экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда етиштирилган қовунлар 16та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (13,1), Қирғизистон (12,4) ва Россия 5,0 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

Қайд этилишича, бу йил Нидерландия, Молдова, Чехия ва Грузия давлатига биринчи бор қовун экспорт қилинган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган қовун маҳсулотининг энг кўп улуши Жиззах (7,6 минг тонна), Андижон (7,1 минг тонна), Фарғона (5,1 минг тонна), Наманган (4,6 минг тонна) ва Сирдарё (4,0 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид