Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг "люкс" брендлари ярим йил ичида 22 млрд доллардан ортиқроқ маблағ йўқотди
Фото: Wikipedia
Франциянинг LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton SE компанияси даромади биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 7,79 млрд долларга камайган.
Пандемия ортидан Европадаги "люкс" тоифасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялари савдоси 2020 йилнинг олти ойи давомида 22,14 млрд долларга камайди, деб ёзмоқда Dow Jones.
Қайд этилишича, Франциянинг LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton SE компанияси даромади биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 7,79 млрд долларга камайган. Компания иккинчи чоракда Хитойда савдолар ўсганини қайд этди, аммо Европа ва АҚШда даромадлар сезиларли даражада камайди.
Gucci, Saint Laurent, Balenciaga ва Bottega Veneta брендлари эгаси бўлган Kering SA компанияси даромади январь-июнь ойларида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигидагига нисбатан 2,65 млрд долларга кам бўлди. Компания буни дўконларининг ёпилиши ва халқаро туризмнинг тўхтаб қолиши билан изоҳлади.
Швейцариянинг Buccellati ва Cartier брендларига эгалик қилувчи Compagnie Financiere Richemont SA компанияси олти ой давомида 2,62 млрд доллар йўқотди.
Кўзойнаклар ишлаб чиқарувчи Ray-Ban EssilorLuxottica компанияси савдоси ярим йилда 3 млрд долларга камайди.
Мавзуга оид
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:14 / 27.03.2026
НАТО давлатлари мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
13:05 / 19.03.2026
Мерц: Европа Украина бўйича музокараларда иштирок этиши керак
14:19 / 14.03.2026