Жамият | 10:18 / 19.09.2020
5812
2 дақиқада ўқилади

Бухорода товламачилик йўли билан пул талаб қилган шахс қўлга тушди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

2018 йилнинг сентябрь ойида Бухоро шаҳрида 36 ёшли У.Р. 22 ёшли Р.А. билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, ўзининг уяли алоқа воситасида мавжуд бўлган Р.А.га тегишли шахсий фотосуратларни унинг оила аъзоларига кўрсатмаслик ва интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига Р.А.дан 1000 АҚШ доллари пулларни талаб қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Р.А. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, 2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 11:15да Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчасида Р.А.дан товламачилик йўли билан 500 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида ушланган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид