Жамият | 11:31
585
1 дақиқада ўқилади

Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бухоро вилоятида фуқароларни Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан қарийб 20 минг АҚШ доллари ҳамда 2 миллион сўм олганликда гумонланаётган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Р. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзини кўп йиллардан буён Германияда ишлаб келаётган шахс сифатида таништиргани аниқланди.

У, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқароларни Германияга ишга юборишини ваъда қилиб, улардан 19 минг 800 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид