Жамият | 11:21 / 19.09.2020
12317
2 дақиқада ўқилади

Паркентда том устидаги жанжал оғир шикаст етказиш билан якунланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 07:30да Тошкент вилояти Паркент тумани Чанги қишлоғида 63 ёшли М.Ю. Паркент туманида яшовчи таниши, 61 ёшли Ш.Э.нинг яшаш уйида том ёпиш ишларини олиб бораётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у том лўмбоз устида турган вақтида ўзига таниш бўлган 67 ёшли Х.Х.ни учратиб қолиб, М.Ю. Х.Х.дан уйида ишлаган пулларини сўраганлиги сабабли ўзаро жанжал келиб чиқиши натижасида Х.Х. лўмбоз устида турган ёғоч бўлаги (ғўла)ни М.Ю.га отиб юбориши оқибатида М.Ю.нинг бош қисмига тегиб тан жароҳати етказган.

Натижада, М.Ю. олган тан жароҳати билан Паркент тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 

Тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, М.Ю.нинг “Бош мия  ёпиқ жароҳати. Бош мия эзилиши, оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шарига қон қуйилиши. Бош мия комаси II-даражаси”, каби тан жароҳати олганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид