Kun.uz янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар меҳнатига оид қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар ҳақида Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан интервью уюштирди.

1-қисм: Талаба қандай шартларда ишлай олади? — ОТМ талабаларининг меҳнатига оид масалалар юзасидан мутахассис билан суҳбат

Қуйида суҳбатнинг иккинчи қисми келтириб ўтилади.

– Пандемия шароитида фрилансерлик кенг тарқалмоқда. Фрилансерлик ҳам талабанинг меҳнат стажига қўшиладими ёки бу шунчаки фуқаролик шартномаси асосида ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматми?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон «Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турларининг рўйхати берилган. Масалан, уйда репетиторлик қилиш, компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмури хизматлари ва бошқалар.

Агар талаба мазкур фаолият билан шуғулланса, вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олиб 1 ой учун БҲМнинг 0,5 бараварини ёки 12 ой учун 4,5 бараварини тўлаб ҳам тегишли равишда 1 ой ёки 12 ойлик иш стажига эга бўлиши мумкин.

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади.

Муҳаммадамин Каримжонов

– Ўзбекистондаги ОТМларда таҳсил олаётган хорижий давлат фуқаролари таълим билан бир вақтда меҳнат шартномаси асосида ишлай оладиларми? Маълумки, бундай тоифадаги талабалар «ўқиш» визаси билан келишган.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги