Малида собиқ мудофаа вазири вақтинчалик президент этиб эълон қилинди
Малининг собиқ мудофаа вазири Ба Ндао мамлакатнинг вақтинчалик президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу қарор сайловчилар ҳайъати йиғилиши натижалари ҳамда ҳарбийларнинг Малининг етакчи жамоат ва сиёсий ҳаракатлари билан маслаҳатлашувларидан кейин қабул қилинган.
Вақтинчалик президент 18 ой ичида Малининг фуқаролик бошқарувига ўтишини амалга ошириши ва парламент ҳамда президент сайловлари ўтказиши керак.
Аввалроқ Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти саммити (ECOWAS) Малида ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлардан уни фуқаролик шахси ёки истеъфодаги ҳарбийлар орасидан тайинланган вақтинчалик президентга беришни талаб қилган. Буни амалга ошириш учун 23 сентябргача муҳлат белгиланган.
18 август куни Малида ҳарбийлар мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейта ва бош вазир Бубу Сиссени ҳокимиятдан четлатган эди.
70 ёшли Ба Ндао 2014 йил баҳорида қисқа муддатга Малининг мудофаа вазирлигини бошқарган.
Мавзуга оид
13:20 / 15.10.2024
Киев Малидаги исёнчиларга УУА етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
07:51 / 06.08.2024
Киев: Малининг дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарори - шошқалоқлик
14:37 / 05.08.2024
Мали Киев билан алоқани узди
07:27 / 05.08.2024