Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 1,5 млн бола мактабга қатнаб ўқий бошлади. Жами мактабларнинг 44 фоизи очилган
Республика бўйича анъанавий таълим жараёнлари бошланган мактаблар сони 4 379 тага етди, деб маълум қилди Халқ таълими вазирлиги.
Ҳудудлардаги эпидемиологик вазият, таълим даргоҳи ва соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда 21 сентябрдан бошлаб, республика бўйича жами 4 379 та (43,9%) мактаб тўлақонли равишда ишламоқда.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, мазкур мактабларда 2,1 млн нафар (34 фоиз) ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1,5 млн нафари (72 фоиз) анъанавий, қолган 595 минг нафари (28 фоиз) онлайн шаклда таълим олмоқда.
«Мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши эса «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг анъанавий шаклда очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда уларнинг ҳақиқий тайёргарлиги, ҳудуддаги ёхуд мактабдаги санитария-эпидемиологик вазият, ўқитувчилар орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади», – дейилади вазирлик ахборотида.
ХТВ аввалроқ барча мактаблар 1 октябрга қадар очилиши кутилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023