Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди
Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.
Маълумот ўрнида, экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн.), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн.), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн.), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн.), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн.) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн. АҚШ долларини ташкил этган.
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026