Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция карантин жорий этишни ўйламоқда
Швеция ҳукумати коронавирус тарқалишига қарамасдан қатъий чекловлар жорий этмагани сабабли бир неча марта танқид қилинганди. Мамлакатда эпидемия вақтида корхоналар, мактаб ва боғчалар фаолиятини тўхтатмади.
Швеция ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашиши фонида Стокгольмда карантин жорий этиш тўғрисида жиддий ўйламоқда, деб ёзади Bloomberg.
Мамлакат бош эпидемиологи Андерс Тегнеллнинг сўзларига кўра, охирги бир неча ҳафта давомида пойтахтда барча ёш гуруҳларида касалликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.
Ҳукумат вирус тарқалиши суръатини пасайтириш мақсадида карантин чораларини жорий этиш заруриятини муҳокама қилмоқда, деди у.
Тегнелл эҳтимолий чекловлар тўғрисида батафсил маълумот бермаган.
Швеция ҳукумати коронавирус тарқалишига қарамасдан қатъий чекловлар жорий этмагани сабабли бир неча марта танқид қилинганди. Мамлакатда эпидемия вақтида корхоналар, мактаб ва боғчалар фаолиятини тўхтатмади.
Бугунга келиб Швецияда касаллик юқтириш ҳолатлари 88 мингдан ошган, 5,8 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
09:05 / 29.05.2026