Афғонистон шарқида 60дан ортиқ “Толибон” жангариси йўқ қилинди
Толиблар тунда Вазахва туманида ҳужум уюштирган. Куч ишлатиш тузилмаларининг жавоби натижасида ҳаракатнинг 65 жангариси йўқ қилинган, 35 жангари эса жароҳатланган.
Афғонистон хавфсизлик кучларининг мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида ўтказган операцияси натижасида "Толибон" ҳаракатининг камида 65 нафар жангариси ўлдирилди, яна 35 нафари ярадор бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси вакилига таяниб 1TV News телеканали хабар берди.
Хабар қилинишича, толиблар тунда Вазахва туманида ҳужум уюштирган. Куч ишлатиш тузилмаларининг жавоби натижасида ҳаракатнинг 65 жангариси йўқ қилинган, 35 жангари эса жароҳатланган.
Шунингдек, уч нафар полиция ходими ҳалок бўлган, олти полициячи яраланган.
Аввалроқ Қатарда Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик музокаралари бошланганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024