Artel компанияси Туркманистонга 1 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маиший техника экспорт қилди
Artel компанияси Туркманистонга 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маиший техника экспорт қилди. Йилнинг охиригача бу кўрсаткични янада кўтариш мўлжаллаштирилган.
Ўзбекистон ва Туркманистон кўп йиллик дўстона алоқаларга эга. Иқтисодий ҳамкорлик ва ташқи сиёсатдаги ҳамфикрлик ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлайди. Маънавий-маданий ўхшашлик ва анъаналар ўхшашлиги туфайли эса икки давлат аҳолиси бир-бирига худди қардошдек. Бундай яқинлик савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бунинг ёрқин мисоли Artel компаниясидир.
Artel маиший техникаси Туркманистонга 3 йилдан бери экспорт қилинади ва қўшни давлатда катта талабга эга. Таъкидлаш лозимки, бу йилдаги пандемия ва қийин иқтисодий вазиятга қарамай, Artel ва Туркманистон орасидаги муносабатлар янада мустаҳкамлашди. Ҳозирги вақтда қўшни давлатга 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги кичик ва йирик маиший техника экспорт қилинди. Йилнинг охиригача бу кўрсаткич 1,4 миллион АҚШ долларигача кўтарилиши режалаштирилган. Туркманистонга юборилган маиший техника орасида кондиционерлар, электр сув иситгичлари ҳамда телевизорлар энг катта талабга эга.
Чет эл истеъмолчиларининг Artel маиший техникага бўлган ҳурмати йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунинг сабаби биринчи навбатда компания маҳсулотларининг юқори сифати ва ҳамёнбоплигидадир. Истеъмолчилар талабини ҳисобга олган ҳолда Artel экспорт ҳудудини кенгайтиришни давом эттирмоқда ва яқин кунларда яна бир нечта ҳамкорлик келишувларини имзолашни режалаштирган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022