Зеленский Беларусга сафарини бекор қилди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Беларусга сафари бекор қилинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Юлия Мендель маълум қилди.
Таъкидланишича, Зеленский Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифи билан октябрда Беларуснинг Гродно шаҳрига ташриф буюришни режалаштирганди.
Гроднода Беларусь ва Украина ҳудудларининг иқтисодий форуми ўтказилиши режалаштирилган бўлган. Форумга Зеленский ташриф буюриши кутилган. 21 сентябрда Беларуснинг Киевдаги элчиси Игорь Сокол Украина томони Минскга форумни бир йил кейинга кўчириш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилган.
Август охирида Украина ташқи ишлар вазирлиги Беларусдаги норозиликлар ортида Минск билан барча алоқалар тўхтатилганини маълум қилган. Украина расмийлари Беларусдаги намойишларнинг куч билан бостирилишини бир неча маротаба танқид қилишган ҳамда ўз давлатида таҳқирланаётган беларусларга Украинада ҳимоя таклиф қилишган. Зеленский ва Лукашенко охирги марта Беларусда 9 августда ўтган сайловлар олдидан мулоқот қилишган.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024