Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram фаолиятида глобал носозлик кузатилди
Telegram фаолиятида бутун дунё бўйича носозлик юз берди. Буни Downdetector сервиси маълумотлари тасдиқламоқда.
Мессенжер фаолиятидаги узилишлар Россия, Беларусь ва Украинада жиддий сезилган. Шунингдек, Telegram Ўзбекистон, Қозоғистон, Малайзия ва Европа мамлакатларида ҳам ишламай қолган.
Фойдаланувчиларнинг 76 фоизи иловага уланишда муаммога дуч келган бўлса, 23 фоизи хабар юборишдаги қийинчиликлар ҳақида маълум қилган.
Telegram твиттердаги саҳифаси орқали носозлик бартараф этилганини маълум қилди.
«Шарқий Европадаги айрим фойдаланувчиларимиз сўнгги 45 дақиқада уланиш борасида муаммога дуч келган бўлиши мумкин. Энди ҳаммаси жойида, ноқулайлик учун узр сўрайми», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:21 / 27.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси фош этилди
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
13:51 / 07.01.2026