Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва Ўзбекистонда ҳар икки мамлакат компаниялари ва жисмоний шахсларининг икки карра солиққа тортилиши бекор қилинади
Япония компанияси Ўзбекистонда топган даромадига нисбатан фақат яшаш мамлакати бўлган Японияда ёки даромад топган мамлакати - Ўзбекистонда солиқ тўлайди.
17 сентябрь куни “Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида солиққа тортиш соҳасида шартнома”нинг кучга кириши учун барча жараёнлар якунланди. Ушбу шартнома 2019 йил декабрь ойида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан имзоланганди.
2020 йил 17 октябрдан кучга кирадиган ушбу шартномага мувофиқ, Япония ва Ўзбекистонда ҳар икки мамлакатнинг компаниялари ва жисмоний шахслари ҳамкор мамлакатда олган даромадларига нисбатан икки карра солиққа тортилиши бекор қилинади.
Бошқача айтганда, мисол учун, Япония компанияси Ўзбекистонда топган даромадига нисбатан фақат яшаш мамлакати бўлган Японияда ёки даромад топган мамлакат - Ўзбекистонда солиқ тўлайди.
“Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги солиққа тортиш соҳасида шартнома”нинг кучга кириши икки карра солиққа тортишни бекор қилиш орқали халқаро солиқлардан озод бўлиш ва бошқа солиқлардан қочишнинг олдини олади. Шу билан бирга, Япония ва Ўзбекистон ўртасида инвестиция ва иқтисодий алмашинувда қўшимча ютуқларга эришилиши кутилмоқда, , дейилади Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси пресс-релизида.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:43 / 11.06.2026