Лондон марказида минглаб кишилар карантин жорий этилишига қарши намойишга чиқди
Охирги маълумотларга кўра, тўрт нафар полициячи жароҳатланган, 10 киши ҳибсга олинган. Шунингдек, тўқнашувларда жабрланган яна бир неча кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Лондон марказида Буюк Британияда қайтадан карантин жорий этилишига қарши бўлган минглаб кишилар норозилик акцияси ўтказди. Қатнашчилар томонидан ижтимоий масофага риоя этилмаганлиги сабабли полиция акцияни тўхтатишга мажбур бўлди, бу эса тўқнашувларга олиб келди, деб хабар бермоқда Би-би-си.
Охирги маълумотларга кўра, тўрт нафар полициячи жароҳатланган, 10 киши ҳибсга олинган. Шунингдек, тўқнашувларда жабрланган яна бир неча кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Британия ОАВнинг ёзишича, акцияда 10-15 минг киши қатнашган. Акция ташкилотларининг таъкидлашича, пандемия халқнинг кўр-кўрона бўйсунишини талаб қилаётган ҳукуматларнинг фитнасидир. .
Ўтган ҳафтадан Буюк Британияда олтидан ортиқ кишининг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланган, аммо ижтимоий масофа сақлаш қоидасига риоя қилган ҳолда норозилик намойиши ўтказишга рухсат берилган. Лондон марказида тўпланганлар ниқоб тақмаган ва керакли масофани сақламагани учун полиция акцияни тўхтатишга мажбур бўлди.
Мамлакатда кунига 10 мингга яқин янги ҳолатлар аниқланаётгани сабабли Британия ҳукумати янги чекловларни жорий этмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024