Жаҳон | 20:28 / 27.09.2020
16620
1 дақиқада ўқилади

Хитойда июлдаёқ коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлангани маълум қилинди 

Хитойда ўн минглаб одамлар коронавирусга қарши тажрибавий вакцина билан эмланиб бўлди. Ваҳоланки, вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали исботланмаган, деб хабар берди New York Post нашри.

Фото: Reuters

Хитойликлар ушбу вакцина билан июлдан бошлаб эмлана бошланган.

Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси аъзоси Чжэн Чжунвэйнинг таъкидлашича, Хитой вакцинани қўллашдан олдин ЖССТ қўллаб-қувватловини олган. Унинг айтишича, “юқори хавфдаги” касблар эгалари, мисол учун тиббий ходимлар вакцинани 22 июлдан бошлаб олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. 

Хитой вакилининг таъкидлашича, вакцинанинг клиник синовлари вақтида унинг жиддий иккиламчи таъсирлари қайд қилинмаган.

Ўз навбатида ЖССТда таъкидланишича, Хитой вакцинани “тезкор қўллаш учун ички рухсат” берган. Бундай рухсат берилиши эса давлатларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, ЖССТнинг тасдиқланишини талаб қилмайди.

Мавзуга оид