Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов: Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишланган навбатдаги анжуман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади
28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, UNESCO масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов UNESCO бош директори Одри Азуле билан бирга Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни (ХАУФК)ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн-муҳокамада иштирок этди.
Тадбир 28-29 сентябрь кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, Twitter ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, “Transparency International” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда.
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ОАВни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга оид тақдимот ўтказди.
Ўзбекистонда ОАВни либераллаштириш ва уларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш, сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини тарғиб қилиш, ҳукумат фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат ташкилотлари ҳамда аҳоли ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш йўлида қилинган ишлар аниқ мисоллар билан ёритиб берилди.
Юқори даражали онлайн-муҳокама давомида Ўзбекистон ҳукуматининг UNESCO билан ҳамкорликдаги ХАУФК бўйича халқаро анжуманини 2021 йилнинг кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш истаги билдирилди.
Бош вазир ўринбосари кейинги йилга режалаштирилган ушбу анжуман давлатларда юз бериши мумкин бўлган ахборий инқирозлар ва муаммоларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш йўлида UNESCO ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилишини таъкидлади.
UNESCO бош котиби Одри Азуле ва тадбирнинг бошқа иштирокчилари Ўзбекистон ҳукуматига келгуси йилда бу қадар муҳим тадбирни ўтказишга тайёр эканлиги учун миннатдорлик билдиришди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026