Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш ва авиақатновни тиклаш масаласини муҳокама қилишга киришди
Ушбу масала бўйича якуний қарор эртага, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг музокараларидан сўнг қабул қилинади.
Ўзбекистоннинг деярли барча вазирлик ва идоралари раҳбарларини ўз ичига олган ҳукумат делегацияси бугун эрталаб Душанбега етиб келди, дея хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда.
Ҳукумат делегациясига эртага ўзбек-тожик бизнес форумида иштирок этадиган ўзбекистонлик ишбилармонларнинг катта гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Бугун Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказади, улар учрашув давомида икки давлат ўртасида чегараларни очиш ҳамда 16 март куни коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар бугун икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт, молия, энергетика, маданият, таълим, транспорт, савдо, сайёҳлик, саноат, фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ўзи эртага Душанбега келади ва коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрган хорижий давлат ҳукуматининг биринчи раҳбари бўлади.
Арипов ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этишдан ташқари, ўзбек-тожик бизнес форумига ташриф буюради, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва республика бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон чегараларни - барча мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун ҳаво, темир йўл ва автомобиль назорат пунктларини очади.
«Яшил ҳудуд»даги давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш чекловларсиз йўл қўйилади. Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония «яшил ҳудуд»да. Ушбу мамлакатлар фуқаролари ва сўнгги икки ҳафта давомида ушбу давлатлар ҳудудида бўлганлар Ўзбекистонга ҳеч қандай чекловларсиз кириши мумкин.
Бошқа мамлакатлар фуқаролари охирги 72 соат ичида ўтказилган ПЗР тести натижасини тақдим этиши ва икки ҳафта уйда ёки меҳмонхонада карантинда бўлиши керак. Йўловчи мусбат ПЗР тести натижасисиз самолётга чиқарилмайди.
Мавзуга оид
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
21:12 / 24.08.2024
Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди
13:32 / 04.07.2024
Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди
10:41 / 29.06.2024