Жаҳон | 22:28 / 28.09.2020
8623
2 дақиқада ўқилади

Вашингтон Хитойга қарши глобал коалиция тузилганлигини эълон қилди

Майк Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ "кейинги аср Хитой юз йиллиги бўлмаслиги учун барча зарур ишларни амалга ошириш вазифасига" дуч келган.

Фото: Reuters

ХХР истиқболда АҚШга улкан таҳдид солиши мумкин ва Америка маъмурияти Пекинга қарши халқаро альянс тузмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

"Ўрта ва узоқ истиқболда АҚШ учун энг катта ташқи таҳдид – бу бош котиб Си Цзинпин бошчилигидаги Хитойдаги режим - Хитой коммунистик партияси томонидан бўладиган таҳдид", - деди у Life, Liberty & Levin ток-шоусида берган интервьюсида.

"Биз ҳозирда Хитойни суриб чиқариш учун глобал коалиция тузишни бошладик. Бунга йиллар кетади", - деди Помпео.

Унинг таъкидлашича, АҚШ "кейинги аср Хитой юз йиллиги бўлмаслиги учун барча зарур ишларни амалга ошириш вазифасига" дуч келган.

Помпео шунингдек, Хитойнинг Яқин шарқдаги энергетика ресурсларига қарам эканлигини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, шу сабабли Пекин Ҳинд океанидаги таъсирини кенгайтирмоқда, бу эса Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари учун "ҳақиқий хатар" солади.

Мавзуга оид