Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнидаги жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда - ИИББ
Ижтимоий тармоқларда “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида бир гуруҳ ёшлар иштирокида юз берган келишмовчилик тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳолат 2020 йил 26 сентябрь куни соат 15:30ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган.
Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
08:50 / 17.01.2026
Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025