Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистон президентига қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва тилакларини етказган.
Имомали Раҳмон, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбари номига ўзининг саломи ва эзгу тилакларини билдириб, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа етакчи соҳалардаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Хусусан, биргина Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, сентябрь ойининг ўзида Душанбе шаҳрида таниқли олимлар, тадқиқотчилар ва етакчи экспертлар иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Ўзбекистон – Тожикистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишчи йиғилиши ўтказилди. Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўқувчига мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди», дейилади ЎзА хабарида.
Ушбу қатор соҳаларни қамраб олган тадбирлар ўзаро алоқаларни мазмунан янада бойитгани қайд этилган.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024