Спорт | 02:15 / 29.09.2020
7394
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Фото: Getty Images

Премьер-лиганинг 3-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ливерпуль» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди. Ҳисобни «тўпчилар» форварди Александер Ляказетт очганига қарамай, мерсисайдликлар Садио Мане, Эндрю Робертсон ва Диогу Жотанинг голлари эвазига ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ғалабадан сўнг «Ливерпуль» очколарини 9тага етказиб, тўплар нисбатига кўра ҳамшаҳарини ортда қолдирди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. «Арсенал» эса 6 очко билан 5-поғонага тушди.

АПЛ, 3-тур

Ливерпуль – Арсенал 3:1
28 сентябрь, «Энфилд»
Голлар: Мане (28), Робертсон (34), Жота (88) – Ляказетт (25).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Кейта (Милнер, 79), Мане (Жота, 79), Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 90+1). 

Арсенал – Лено, Бельерин, Луис, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Жака (Себальос, 60), Эль-Ненни, Виллиан (Пепе, 68), Ҳолдинг, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 74).

Огоҳлантиришлар: Мане (3), Александер-Арнолд (49), Бельерин (68), Себальос (72).

Мавзуга оид