Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Озарбойжон самолёти уриб туширилганини хабар қилди. Озарбойжон томони буни рад этди
Тоғли Қорабоғ президенти матбуот котиби Ваграм Погосяннинг айтишича, 28 сентябрь куни арманистонлик ҳарбийлар Озарбойжон Ҳарбий Ҳаво Кучлари самолётини уриб туширган.
«Мартуни шаҳри ҳудудида Озарбойжон ҲҲКларига тегишли самолёт уриб туширилди», деган Пагосян. Кейинчалик гап Ан-2 енгил транспорт самолёти ҳақида кетгани маълум бўлди. Самолёт қандай техникада уриб туширилгани айтилмаган.
Бироқ Озарбойжон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби полковник Вагиф Даргяхлининг айтишича, бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди: «Озарбойжон армиясининг барча самолётлари шай ҳолатда эканини хабар қиламан», деган у.
27 сентябрь куни Озарбойжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланди. Ҳар икки томон ердан ва ҳаводан бир-бири томонга зарбалар бермоқда. Ҳар икки давлатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026