Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулга кучли жала ёпирилди (видео)
Истанбулнинг Ускудар тумани, 29 сентябрь / Фото: Anadolu Agency
Бугун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли жала қуйиши кузатилмоқда. Шаҳарнинг кўплаб кўчалари ва ер ости ўтиш йўлларида сув тошқинлари юзага келган.
Кўчалар сув босиши оқибатида 15 миллиондан ортиқ аҳолига эга Истанбулнинг асосий кўчаларида автомобиллар ва ҳатто трамвай ҳаракати маълум муддатга тўхтаб қолган.
Daily Sabah хабарига кўра, шаҳарнинг Осиёдаги қисмида қисқа муддат ёнғоқ катталигидаги дўл ёғиб, автомобилларга зиён етказган.
Шаррос ёмғир кундузи маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида бошланган. Метереологлар маълумотига кўра, Истанбул ва у жойлашган Туркиянинг шарқий қирғоқларида бугун кун сўнггига қадар кучли ёмғир ёғишда давом этади.
Табиий офатдан тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Турк метеохизмати мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан пойтахт Анқарада ҳам сешанба куни кучли жала қуйишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026