Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ростов» Шомуродовни «Женоа»га 9 миллион еврога сотишга рози бўлди
«Ростов» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери борасида Италиянинг «Женоа» клуби билдирган янги таклифга рози бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Спорт Экспресс» нашри.
Манбанинг ёзишича, «Ростов» клуби раҳбарияти даставвал италияликларнинг 8 миллион евролик таклифини рад этган. Кўп ўтмай, музокараларда Италия А Серияси клуби Элдор Шомуродов учун барча бонуслари билан қўшиб ҳисоблаганда нархни 9 миллион еврога кўтарган. Янгиланган таклифни эса «Ростов» клуби қабул қилган.
Қайд этилишича, келишувга кўра Россия клуби Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан тушадиган 15 фоизи миқдоридаги маблағга ҳам эга бўлади.
Томонлар барча масалада келишишган, фақат Шомуродов трансфери учун тўланадиган жами маблағ қанча муддат давомида тақсимлаб тўланиши масаласи борасида бир тўхтамга келиш қолган.
Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан буён ростовликлар сафида тўп сурмоқда. Футболчининг шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер баҳосини 6,5 миллион еврога баҳолаган.
Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 11та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олганди. Жорий мавсумда у 9 ўйинда битта гол муаллифига айланган. Шунингдек, Элдор Европа лигаси 3-саралаш босқичи доирасида ўтган ҳафта «Маккаби» (1:2) клуби дарвозасини ишғол этганди.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026