Ўзбекистон | 08:11 / 29.09.2020
3879
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик мигрантларни мослаштириш маркази очилди

Марказда ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш мўлжалланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари Россияда бўлиб турибди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсад қилинган.

Делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасининг ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказининг мослаштириш маркази тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Марказда ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш, Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолияти амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли тадбир ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган.

Мавзуга оид