Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлар ренессанс билан, маънавият ва маърифат билан шуғулланадиган вақт келди – президент маҳаллий раҳбарларга топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда туман, шаҳар ҳудудини рейтинг тизими асосида баҳолаш тажрибаси ва унинг дастлабки натижалари ҳақида айтиб ўтиб, ҳокимларга янги топшириқ берди.
«Ҳеч ким иқтисодий инқироз бўлишини кутмаган эди. Бироқ бор-йўғи 48та туман бунга тайёр бўлди. 119та туман эса «ўрта», 33та туман «қониқарсиз», бефарқ ва бепарво. Ҳоким бор, 5-6 нафар муовини бор, 4та сектор бор, туман Халқ таълими бошқармаси, Ёшлар агентлиги бор. Бу нарсалар олдин йўқ эди.
Уйниям қуриб бердик, машина ҳам олиб бердик. Ҳар бир муовинга шароит яратиб бердик. Қани натижа? Одамлар эртага биздан натижа кутади», деди президент.
Давлат раҳбари Қоракўл туманидаги мактаб тажрибасини мисол қилиб келтириб, ҳокимлар таълимга эътиборли бўлиши кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
«Президентнинг ҳар бир ҳудуддаги вакили, ҳар бир вилоят ва туманнинг етакчилари ҳокимлар ҳисобланади, уларга шундай ваколат берилган. Ким ташаббус билан чиқмоқда? Қайси вилоят ҳокими Қоракўлга бориб, тажриба ўрганиб келди?
Катта йўлга қадам қўймоқдамиз. Мана натижа: бор-йўғи 48та туман «яхши», 119та туман эса «ўрта, 33та туман «қониқарсиз» деб топилган. Энди 10 фоиз қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб келаётган ҳоким маънавият ва маърифат билан, ренессанс билан, буюк боболаримизнинг ҳақиқий издошлари бўлган буюк муаллимларимизни, профессор академикларимизни жалб қилиб шуғулланадиган вақт келди.
Агар шуни қилмас эканмиз, ҳеч қачон иқтисодиёт барқарор бўлмайди, саноат ривожланмайди, одамлар манфаатдор бўлмайди, мен БМТ сессиясида айтганимдек, қашшоқлик овози жаранглайверади. Шу пайтга қадар билиб-билмасликка олдик. 9 фоизгина ёшларимизни олийгоҳга киритдик. Бу шароитда буюк боболаримизни эслаб бўладими?», дея савол билан юзланди президент.
Давлат раҳбари мактабларни нафақат замонавий қилиб қуриш, балки уларга янгича маъно-мазмун, замонавий илм-маърифат, тарбия билан тўлдириш кераклигини таъкидлади.
«Бунинг имкони бор, фақат ҳокимлар ва мутасадди вазирликлар ҳамкорликда жиддий ишлаши талаб этилади», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026