Жаҳон | 21:53 / 30.09.2020
10795
2 дақиқада ўқилади

ОИВдан соғайиб кетган дунёдаги биринчи одам саратондан вафот этди

Одам иммунотанқислиги вирусидан (ОИВ) тўлиқ соғайиб кетган дунёдаги биринчи одам – америкалик Тимоти Рэй Браун 54 ёшида саратондан вафот этди.

Фото: Zuma/ТАСС

У лейкемиянинг зўрайиши билан 5 ойлик курашдан кейин ҳаётдан кўз юмган.

Браунда ОИВ 1995 йилда Берлинда яшаган вақтида аниқланган ва шу сабабли у ОАВда “берлинлик бемор” деб аталган.

2007 йилда Браунда ўткир миелобласт лейкоз аниқланган. Унда ушбу касаллик мутацияга учраган генларидан бири ОИВга чалинишдан ҳимоялаган кишининг асос ҳужайраларини кўчириш орқали даволанган.

Браунга асос ҳужайралар кўчириб ўтказилгач, у ОИВдан тўлиқ соғайиб кетган ва унга тегишли даволаш муолажалари бошқа керак бўлмаган. Брауннинг қонида ушбу вирус умрининг охиригача бошқа аниқланмаган. Брауннинг соғайиб кетгани ҳақида унга асос ҳужайралар кўчириб ўтказилгандан 3,5 йил ўтгач, 2011 йилда эълон қилинган.

Бироқ Браунда 2020 йилда лейкемиянинг қайтиши қайд қилинган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Браунга кўчириб ўтказилгандек мутацияли ўзак ҳужайралар ОИВга учраган яна бир кишининг умрини сақлаб қолган: 2020 йил баҳорда шифокорлар 40 ёшли лондонлик Адам Кастильехо ОИВдан тўлиқ фориғ бўлганини тасдиқлашган.

Мавзуга оид