Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олти ой муқаддам содир этилган жиноят тергов йўли билан фош этилди
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 12 март куни соат 06:15да, Сирдарё вилояти Гулистон тумани, “Олтин водий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўнчи” мол бозорида 55 ёшли А.У. чорва моллари сотиб олиш учун айланиб юрган вақтида номаълум шахс унинг эгнида бўлган сариқ рангли матодан тикилган сумкасининг остки қисмини кесган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс сумканинг ичида бўлган жами 15 000 000 сўм пулларни киссавурлик йўли билан ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик, яъни жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни муқаддам содир этган жинояти учун Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган 41 ёшли Л.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувидаги жиноят иши бўйича Л.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026