Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб қилиш жавобгарликка сабаб бўлишини қатъий белгилаш лозим - Президент
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётдаги нуфузи ва мавқейини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни таклиф қилди.
«Мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини ўйлаб, ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни таклиф қиламан. Ушбу қонунда ёшларга таълим ва тарбия бериш жараёнида ўқитувчилар ўзларининг салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш чоралари кафолатланиши керак. Жумладан, мактаб директори, унинг ўринбосари, синф раҳбари, ўқитувчининг мақоми аниқ белгиланиши лозим.
Ўқитувчиларга устамалар тўлаш, уларни рағбатлантириш мезонлари ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши зарур. Амалда бу масала ўта мураккаблиги ва ортиқча қоғозбозлик талаб қилиши ҳам ҳақиқат. Бунда аксарият эскирган қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинса, ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишини, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув, бошқа ишларга жалб қилиш жавобгарликка сабаб бўлишини қатъий белгилаш лозим», деди давлат раҳбари.
Президент парламент аъзоларидан маҳаллий кенгашларнинг мактаблар билан ишлаш тизимини алоҳида назоратга олиб, ушбу жараёнларга яқиндан кўмак беришларини сўраган ва Олий Мажлис палаталари икки ой муддатда умумтаълим мактаблари билан ишлашни янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлишини қайд этиб ўтган.
Мавзуга оид
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
10:57 / 09.11.2023