Тошкент шаҳри аҳолисининг ичимлик сувидан қарздорлиги 124 миллиард сўмга етди
Айни кунда Тошкент шаҳри аҳолисининг ичимлик сувидан қарздорлиги 124 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабар берди.
Қайд этилишича, қарздорликнинг бу тарзда ўсишига кўплаб омиллар сабаб бўлган. Жумладан, айни кунда ҳам бошдан кечирилаётган карантин чекловлари аҳолини тўлов қобилиятини чеклаган бўлса, сабаблардан яна бири кўп йиллардан буён аҳолидан ичимлик суви тўловларининг ўз вақтида ундирилмагани.
“Соҳадаги мазкур йирик миқдордаги дебитор қарздорлик тизим ривожи бир мунча ортга сурилишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, аҳолининг ичимлик сувидан қарздорилигини йил сўнгига қадар қисқартириш бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра тизимдаги барча мутасаддилар ушбу саъй-ҳаракатга сафарбар этилди”, - дейилади маълумотда.
Айни кунда барча мутасаддилар маҳалларда бўлиб, аҳолига кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, қарзларни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
“Ўрганишлар давомида бир жиҳат эътиборни тортмоқда. Ичимлик сувидан қарздорлар орасида ўзига тўқ, даромад манбайи аниқ бўлган аҳоли вакилларининг борлиги айниқса ажабланарлидир. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ вакиллари ана шундай хонадонларда бўлишганда, уй эгаларининг турли важ ва баҳоналар билан сув ҳақини тўламасликка ҳаракат қилаётганлари ҳам айни ҳақиқатдир”, - дейилади хабарда.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ пойтахт аҳолисидан ичимлик суви тўловини ўз вақтида тўлашни сўраган.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
16:17 / 07.11.2024