Тошкентда 5та автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби русумини ўзгартириш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳридаги 5та автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби русумини ўзгартириш ва 1та йўналишни бир корхонадан иккинчисига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, бу Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларидаги йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ҳамда йўловчиларнинг мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Жумладан:
9т-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Тошкент вокзали” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли SAZ LE-60 русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;
77-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Маҳаллий аэропорт-3” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 автобусларига ўзгартириш;
41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайгани сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 ва ISUZU автобусларига ўзгартириш;
121-сонли “Юнусобод 9-даҳаси – Чинни бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайгани сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли ISUZU русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;
87-сонли “Чинни бозори – Қора қамиш 2/4-мавзеси” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайгани сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли ISUZU автобусларига ўзгартириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 1та 120-сонли “Келес – Чорсу метроси” автобус йўналишида хизмат кўрсатиш “8-автобус саройи” МЧЖдан “18-автобус саройи” МЧЖга ўтказилади. Ушбу йўналишда 6та ISUZU русумли автобуслар тасарруф этилади. Ўзгариш натижасида 120-сонли йўналиш фаолиятини бир маромда ташкил этиш имконияти юзага келади.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
09:26 / 13.11.2024