Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади
Жойлардаги халқ таълими бўлими мудири туман, шаҳар ва вилоят ҳокимининг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
Президент жойлардаги халқ таълими бўлимлари мудирлари фаолиятини танқид қилган.
«Афсуски, бугунги кунда туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг тизимдаги ўрни сезилмаяпти. Уларнинг фаолияти асосан хўжалик ишларини назорат қилиш ва тегишли жазо чоралари қўллашдан иборат бўлиб, таълим сифати билан шуғулланиш иккинчи даражали масалага айланиб қолган.
Мазкур раҳбарларнинг тизимдаги ролини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг мақомини оширишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бундан буён туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боради ва бевосита ҳокимлик биносида ўтиради. Шунга мос равишда уларга зарур ваколатлар берилади.
Бундан ташқари, таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида туман ва шаҳарларда алоҳида жамғарма ташкил этсак, нима дейсизлар? Жамғарма маблағлари илғор ва намунали мактаб раҳбарлари ҳамда халқ таълими бўлимлари методистларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) бир ой муддатда ушбу жамғармани ташкил этиш ва унинг молиявий манбаларини шакллантириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрласин», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026