Евроиттифоқ АҚШ билан савдо урушини бошлаш ҳуқуқига эга бўлди
Ўтган йили ЖСТ Вашингтонга Европанинг қиймати 7,5 миллиард долларлик маҳсулотларига бож киритиш имкониятини берганди.
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Boeing авиазаводига АҚШ томонидан имтиёзлар берилиши ҳолатини эътироф этди ва ЕИга Американинг қиймати тўрт миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан савдо божларини киритишга рухсат берди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters хабар бермоқда.
Шу тарзда Европа ҳукуматлари Airbus компаниясига нисбатан чиқарилган қарорга жавоб қайтариш ва АҚШ билан савдо уруши бошлаш ҳуқуқига эга бўлди. Ўтган йили ЖСТ Вашингтонга Европанинг қиймати 7,5 миллиард долларлик маҳсулотларига бож киритиш имкониятини берганди.
Boeing ва Airbus компанияларига имтиёзлар берилгани борасидаги баҳс 16 йил давом этди. Бу тарихдаги энг йирик корпоратив тўқнашув бўлди.
ЖСТ қарори расман бир неча ҳафта ичида эълон қилиниши керак. Аммо қайд этилишича, Брюссель АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга қадар фаоллик кўрсатмайди.
Шу билан бирга, ҳар икки томон манбалари ўз ғалабалари ҳақида гапирмоқда. АҚШ учун бож киритиладиган маҳсулотлар ҳажмидаги фарқ қарийб икки баравар эканлиги ғалаба деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024