Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Давлат тили бўйича синов имтиҳони талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.
Синов имтиҳонида давлат тилини билиш даражасини аниқлаш давлат тилини билишга қўйиладиган қуйидаги минимал талаблар асосида амалга оширилади:
Синов имтиҳонида қатнашиш учун талабгор ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- 3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли, орка фони оқ рангдаги 2 дона фотосурат;
- тўлов тўлангани тўғрисидаги квитанция.
Синов имтиҳони юқоридаги ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.
Синов имтиҳони тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўтказилади.
Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган талабгор синов имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин ариза (қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда) билан мурожаат қилади.
Имтиҳон топшириш учун тўлов миқдори БҲМнинг 20 фоизи (44 минг 600 сўм) этиб белгиланди.
Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 март куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунда фуқаролик беришда чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаби белгиланган ҳамда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган эди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024
“Тил – ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан масала” — Шавкат Мирзиёев
12:48 / 21.10.2024