Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада дунё бўйича энг юқори қийматдаги энг кам иш ҳақи тўланади
Швейцариянинг Женева кантонида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) киритилиши аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди. Ушбу кантонда 17 октябрдан ЭКИҲ соатига 23 швейцар франки (25 доллар) ёки йилига 49 минг франк (53,4 минг доллар) миқдорида ўрнатилади. Бу эса дунёдаги энг юқори ЭКИҲ бўлади.
ЭКИҲнинг киритилиши Женевада 2 марта – 2011 ва 2014 йилларда овозга қўйилган, бироқ ўшанда аҳоли бунга қарши чиққан. Энди эса ушбу ташаббусни 54 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлаган. Аҳолининг бу борадаги фикри ўзгариши пандемия ва эртанги кунга ишончи йўқолгани билан боғланмоқда.
Маълумотларга кўра, швейцарияликларнинг ўртача йиллик даромади 57,4 франкни (62,6 минг доллар), Женевада бир кишининг яшаши қиймати (уй-жой ижарасисиз) йилига 17,3 минг франкни (18,9 минг доллар) ташкил қилади. Шаҳар марказида бир хонали квартиранинг ижара ҳақи эса йилига 21 минг франк атрофида (22,9 минг доллар) туради.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026