Ўзбекистон | 15:43 / 01.10.2020
2563
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирмоқчи

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида статистик ҳисоблар ва солиқ солиш тизимлари қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш мўлжалланмоқда.

2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, уларда электрон тижорат соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар. 

Аввалроқ, юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни ҳисобга олиш ягона миллий тизими жорий этилиши хабар қилинганди

Мавзуга оид