Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга боришни режалаштирган фуқароларга эслатма билан чиқди
ПЗР тест натижалари бўлмаган тақдирда ёки клиник аломатлар мавжуд бўлганда Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.
Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонаси хабар беришича, Қирғизистон ҳукумати қарорига биноан хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тадқиқоти натижалари тақдим этилгандан сўнг Қирғизистонга учадиган самолёт бортига чиқишга рухсат этилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон чегарасини автомашиналарни ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтишда сўнгги 120 соат ичида ўтказилган COVID-19 учун ПЗР тестининг салбий натижаларини тақдим этишлари шарт.
Тегишли тест натижасининг талаб қилинган муддати объектив сабабларга кўра тугаган тақдирда, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борган жойида ПЗР синовидан ўтишлари шарт.
ПЗР тест натижалари бўлмаган тақдирда ёки клиник аломатлар мавжуд бўлганда Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга боришни режалаштираётган фуқароларга Қирғизистон томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026