Спорт | 16:21 / 01.10.2020
17122
1 дақиқада ўқилади

«Ростов» Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтганини эълон қилди

«Ростов» ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтаётганини эълон қилди ва у билан хайрлашди.

«Биз «Женоа» билан Шомуродовнинг трансфери бўйича келишувга эришдик. Элдор, омад тилаймиз», – деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Клуб унинг хайрлашуви бўйича ажойиб роликни намойиш қилди. 25 ёшли футболчи жамоага ўзинининг энг яхши тилакларини билдирди.

«Қадрли «Ростов» мухлислари, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Бу ерда доим бахтли эдим. Клуб доим ҳаётимнинг  бир қисми бўлиб қолади. Голларимдан кейинги хурсандчиликларингизни хеч қачон унутмайман. Сизларга энг яхши тилакларни тилайман. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва ходимлардан миннатдорман. Доим «Ростов» мухлиси бўлиб қоламан», – дейди ҳужумчи.

Маълумот учун, Шомуродов «Ростов»га 2017 йили ўтган эди. У клуб сафида 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди.

Мавзуга оид