Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Malibu-2’ни алдаб сотган шахсга фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 41 ёшли Р.М. ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига тегишли Malibu-2 русумли автомашинаси банк томонидан тақиққа қўйилганлигини билган ҳолда, ушбу автомашинани 28 ёшли А.Қ.га 28 000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автомашинада ҳеч қандай тақиқ йўқлигига А.Қ.ни ишонтириб, унинг ишончига кириб, 28 000 АҚШ долларини қўлга киритган бўлса-да, аммо автомашинани А.Қ.нинг номига расмийлаштириш жараёнида автомашина тақиқда эканлиги ошкор бўлганидан сўнг, аввал олган 28 000 АҚШ долларини қайтариб беришини айтган.
Қайд этилишича, Р.М. автомашинани ўзи билан олиб кетиб, берган ваъдаси устидан чиқмасдан, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Р.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026