Жаҳон | 23:38 / 02.10.2020
14980
1 дақиқада ўқилади

Покистон ўз ҳарбийларининг Тоғли Қорабоғдаги жангларда иштирок этаётганини рад этди 

Покистон ташқи ишлар вазирлиги покистонлик ҳарбийларнинг Тоғли Қорабоғдаги жангларда Озарбойжон томонида иштирок этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди ва уларни “масъулиятсизлик” деб атади.

Аввалроқ Арманистоннинг Free News портали Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги ихтилофда покистонлик ҳарбийларнинг Боку томонида иштирок этаётганини маълум қилган. Нашр бунда икки кишининг суҳбатига таянган.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Зоҳид Ҳофиз Чоудрийнинг таъкидлашича, “Покистон Тоғли Қорабоғда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашганидан ташвишланмоқда”. У Ереванни кескинлашувнинг бошланишида, тинч аҳолини ўққа тутишда айблаган ва Арманистон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши кераклигини ҳамда Покистон Тоғли Қорабоғдаги ихтилофда Озарбойжон позициясини қўллаб-қувватлашини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид