Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Сурияда янги операция бошлаши мумкинлигини айтди
2019 йил октябрда Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда курдлар ва ИШИДга қарши «Тинчлик булоғи» операцияси бошланганини эълон қилганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агарда курд қуролли гуруҳлари Сурия шимолини тарк этмайдиган бўлса, Туркия Сурияда янги операция бошлаши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳарбийлари мамлакат чегаралари бўйлаб «тиклашга ҳаракат қилинган» террористик йўлакни йўқ қилишлари орқали Анқара «суриялик қардошлар ёлғиз эмасликларини» кўрсатган.
«Сурияда ҳали ҳам мавжуд террористик ҳудудлар бизга ваъда берилганидек тозаланиши лозим ёки ўзимиз бориб шу ишни амалга оширамиз», - деди у.
Эрдўған Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида янги гуманитар ҳалокатга олиб келадиган ҳар қандай қадамга қарши чиқишини таъкидлади.
2019 йил октябрда Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда курдлар ва ИШИДга қарши «Тинчлик булоғи» операцияси бошланганини эълон қилганди. Ноябрь бошларида Россия ва Туркия операцияни тўхтатиб туриш, Сурия-Туркия чегарасида хавфсизлик ҳудуди ташкил этиш ва минтақани қўриқлашга келишиб олишган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026