Жамият | 13:14 / 03.10.2020
21347
1 дақиқада ўқилади

Жажжи Гулираъно оламдан ўтди

Kun.uz сайтида ва қатор платформаларда каттақўрғонлик Гулираъно Машғулотовага ёрдам сўраб хайрия акциялари уюштирилганди. Қизалоқнинг умри қисқа экан, кўрсатилган саъй-ҳаракатларга қарамай 2 октябрь кечасида жони узилди.

Гулираъно соғайиб кетиши учун жуда кўпчилик ёрдам қўлини чўзган, Ҳиндистонга бориб операция қилиниши учун зарур маблағ йиғилаётган эди. “Сурункали гломерулонефрит” ташхиси буйрак етишмовчилиги асорати билан кечган, 9 ёшли қизалоқ шишиб кетган ва оғриқлардан азоб чекаётганди.

Афсуски Гулираъно Машғулотовани хорижда операция қилиш режаси амалга ошмади, қизгина бу дунё азобларидан қутилиб, чин оламга рихлат қилди.

“Бизга ёрдам берганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Аллоҳнинг иродаси шу экан... Қизим ҳақига дуо қилинг”, – деди отаси Жалолиддин Зоиров.

Kun.uz жамоаси барча юртдошларимиз номидан бу оилага ҳамдардлик билдиради ва мусибат онларида сабр тилайди.

Мавзуга оид