Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон билан чегарани очиш борасида ҳозирча бир қарорга келмади
Қайд этилишича, республика штаби чегараларни очиш борасида қарор қабул қилади, чегарани кесиб ўтиш шартларини белгилайди.
Ўзбекистон билан чегарани очиш борасидаги қарорни коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича республика штаби қабул қилади, деб маълум қилди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги.
«Биз 1 октябрь куни Ўзбекистондан чегарани очиш мақсади тўғрисида расмий билдиришнома олдик. Билдиришнома республика штабига йўналтирилди. Ҳозирда бу масала кўриб чиқилмоқда»,- дейилади Тожикистон ТИВ томонидан.
Қайд этилишича, республика штаби чегараларни очиш борасида қарор қабул қилади, чегарани кесиб ўтиш шартларини белгилайди.
«Дўсти» чегара-ўтказиш пунктининг билдиришича, 1 октябрь куни Тожикистондан Ўзбекистонга оиласида фавқулодда вазият содир бўлган бир неча киши ўтган, Тожикистонга эса тожик олий ўқув юртларида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар ўтишган.
Яна бир чегара-ўтказиш пункти эса чегаралар 11 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловидан кейингина очилишини маълум қилган.
Шу билан бирга, қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган тожикистонликлар ватанларига бемалол ўтишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
20:00 / 09.06.2026