Жаҳон | 22:27 / 04.10.2020
2618
1 дақиқада ўқилади

Airbus карантин чекловлари сабабли 15 минг ходимини қисқартиради

Европанинг Airbus авиаконцерни парвозларга карантин чекловлари қайта киритилгани сабабли бутун дунё бўйлаб 15 минг ходимини бўшатади. Бу ҳақда компаниянинг бош операцион директори Майкл Шоллхорн маълум қилди.   

Фото: EPA

Шоллхорннинг таъкидлашича, авиация соҳаси истиқболлари коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли яна ёмонлашди. Шунингдек, куз бошидаги вазият концерн бошқаруви ёзда кутгандагидан ёмонроқ бўлган. Парвозларга чекловлар киритилгани сабабли авиакомпаниялар янги самолётлар сотиб олмай қўйган. 

Шоллхорн бундай вазиятда 15 минг ходимнинг қисқартирилишини минимал чора деб атаган. У шу билан бирга концерн ўз корхоналарини ёпишни режалаштирмаётганини таъкидлаб ўтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид