"Самарқанд ҲЭТК" АЖ нафақат истеъмолчилар, балки ишчи-ходимлар учун ҳам қулайлик яратмоқда
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ таркибидаги юридик ва жисмоний шахслар давлат ва шартномавий хизматларни кўрсатиш бўлими ҳамда Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари замонавий кўринишга эга бўлган маъмурий бинода иш фаолиятини бошлади.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси ташаббуси билан “Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси”нинг 1993 йилда қурилган эски биноси тубдан реконструкция қилинди. Корхона биносининг топширилишида туман жамоатчилиги, соҳа фахрийлари таклиф қилинди.
Тадбир қатнашчилари корхона ишчи-ходимларининг меҳнат шароити, истеъмолчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.
Айтиш мумкинки, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор ишлар қилинди. Хусусан, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 2767,0 км масофада электр узатиш тармоқлари ва 788 дона трансформатор пунктлари, шунингдек, 35/110 кВли куч трансформаторларнининг 8 таси мукаммал таъмирланди.
Шу билан бирга, тадбирда куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларнинг қай даражада тайёрлиги ҳақида маълумот берилди. Масалан, 5534,0 км масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 575 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланган. Шу кунларда ҳам таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
“Автоваз” подстанцияси ҳам куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилди. Таъбир жоиз бўлса, мавсумда халқимизнинг ноқулай аҳволга тушмаслиги, электр энергиясидан сабабсиз узилиб қолишига йўл қўймаслик учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024