Жаҳон | 21:45 / 05.10.2020
6806
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг матбуот котибида коронавирус аниқланди

Кейли Макинэнининг таъкидлашича, у мунтазам равишда, хусусан, мамлакат президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Ҳоуп Ҳиксда коронавирус аниқланган пайшанба кунидан буён ҳар куни текширувдан ўтган.

Фото: Erin Scott / Reuters

Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэнида коронавирус инфекцияси аниқланди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Душанба куни менинг COVID-19га топширган тестим мусбат чиқди, симптомлар йўқ. Карантин жараёнини бошлайман ва америка халқи учун масофадан туриб ишлайман", - деб ёзди у.

Макинэнининг таъкидлашича, у бунга қадар мунтазам равишда, хусусан, мамлакат президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Ҳоуп Ҳиксда коронавирус аниқланган пайшанба кунидан буён ҳар куни текширувдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 2 октябрь куни ўзи ва рафиқасида коронавирус аниқланганини хабар қилганди. У олдинроқ ўзи билан сайловолди ташвиқот сафарида бирга бўлган маслаҳатчиси Ҳоуп Ҳиксда коронавирус аниқлангач, карантинга кетган эди.

Мавзуга оид