Жаҳон | 17:45 / 06.10.2020
4362
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ҳукумати делегацияси толиблар билан келишувга эришилгани тўғрисидаги хабарни рад этди

Аввалроқ Reuters Афғонистон ҳукумати делегацияси ва толиблар Доҳадаги музокараларда тинчлик жараёнини бошлаш учун музокаралар ўтказиш қоидаларини келишиб олганини маълум қилганди.

Қатар пойтахтида ўтказилган музокараларда Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати вакиллари ўртасида келишувга эришилмади, деб хабар берди 1TV телеканали ҳукумат делегациясига асосланиб.

Хабар қилинишича, делегация вакиллари Доҳада бўлиб ўтган музокараларда мулоқот ўтказиш бўйича келишувга эришилгани тўғрисидаги хабарни рад этган. Телеканалнинг қайд этишича, процедур масалалар борасида делегациялар ўртасида ҳали ҳам турлича қарашлар сақланиб турибди.

Телеканалнинг маълумот беришича, "Толибон" вакили Аҳмадулло Возиғ ҳам Афғонистон ҳукумати билан келишувга эришилгани ҳақидаги хабарни рад этган.

Аввалроқ Reuters агентлиги Афғонистон ҳукумати делегацияси ва толиблар Доҳадаги музокараларда тинчлик жараёнини бошлаш учун музокаралар ўтказиш қоидаларини келишиб олганини маълум қилганди.

 Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги музокаралар Қатар пойтахтида 12 сентябрь куни бошланганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид