Жаҳон | 23:37 / 06.10.2020
27314
1 дақиқада ўқилади

Пашинян Арманистон Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият бўйича ён беришга тайёрлигини маълум қилди

Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқотида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида айтган.

Фото: РИА "Новости"

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереваннинг Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият борасида муросага тайёрлиги шартини айтди.

"Арманистон Тоғли Қорабоғ атрофидаги низода ён бериши мумкин, аммо агарда Озарбойжон ҳам бунга тайёр бўлса", — деди у.

Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқотида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида айтган.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Бокуга келганлиги хабар қилинганди.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Боку арман ҳарбийлари Озарбойжон позицияларини ўққа тутганини маълум қилди ва қарши ҳужум эълон қилди. Ереван эса Озарбойжон Тоғли Қорабоғга ҳужум қилганини билдирди. Тўқнашувлар давом этмоқда.

Мавзуга оид